• English
  • Русский
  • o'zbek

Агросаноат агентлиги томонидан молиялаштирилган, Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган “Zarafshan Grand Boglari” МЧЖнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Яхши анъанани давом эттирган ҳолда бу сафар Агросаноат агентлиги томонидан молиялаштирилган, Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган “Zarafshan Grand Boglari” МЧЖнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу жамият Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат яратиш занжирини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида молиялаштирилган бўлиб, замонавий иссиқхона барпо этиш мақсадида имтиёзли кредит маблағи ажратилган. Иссиқхона Голландия ва Туркия технологиялари асосида гидропоника усули билан маҳсулот етиштиришга мўлжалланган. Эътиборлиси, бу ерда етиштирилаётган маҳсулотлар табиий биологик усулда, яъни асалари ёрдамида чанглатилади. Бунинг учун Туркиядан мингдан ортиқ асалари келтирилди. Мажмуанинг умумий майдони 3,45 гектар бўлиб, унинг 3,20 гектарида иссиқхона, 0,25 гектарида эса хизмат кўрсатиш иншоотлари жойлашган. Иссиқхонада бир мавсумда гектаридан 250 тоннагача маҳсулот олиш мумкин. Айни пайтда бу ерда помидор етиштириш йўлга қўйилди. Тайёр маҳсулотнинг 90 фоизи экспортга йўналтирилади. Ҳозирда Қозоғистон ва Россия давлатлари билан 600 тонна маҳсулот етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган. Иссиқхона фаолиятини бошлаши билан 50 нафар маҳаллий аҳоли иш билан таъминланди. Мажмуанинг очилиш маросимида Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов, Агросаноат агентлиги ва ҳизмат кўрсатувчи тижорат банки вакиллари иштирок этди.

X
CAPTCHA
This question is for testing whether or not you are a human visitor and to prevent automated spam submissions.
Image CAPTCHA
Enter the characters shown in the image.