Агентлик ҳақида

Агентлик ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида маҳсулдорликни юксалтириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишнинг ягона тизимини шакллантириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг «Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 21 ноябрдаги 940-сон қарори қабул қилиниб, унга асосан Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалигида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази негизида Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ташкил этилган.

Агентлик тадбиркорликни фаол ривожлантиришни ва қўллаб-қувватлаш мақсадида агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги йирик лойиҳаларни, шу жумладан, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишга ва уларни амалга оширишни ташкил этишга кўмаклашиш учун масъул бўлган ваколатли давлат органи ҳисобланади.

            Агентликнинг асосий вазифалари:

  • агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида, шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни, шу жумладан инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва шакллантиришга кўмаклашиш;
  • агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти, шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳасида лойиҳаларни, шу жумладан, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг (кейинги ўринларда ХМИ ва ХҲМТ деб аталади) кредит, грант ва техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилиш;
  • агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти, шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳасида модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга доир лойиҳаларни амалга ошириш;
  • лойиҳалар ва сублойиҳаларнинг амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш, уларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи муаммоларни аниқлаш ҳамда ушбу муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш;
  • стартап лойиҳалар ташаббускорлари билан ҳамкорлик қилиш, инновацион ғоя ва технологияларни жорий этиш, энергияни тежайдиган ва юқори самарали лойиҳаларни амалга ошириш, агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лабораториялар ва тажриба-конструкторлик бюроларини ташкил этишга кўмаклашиш;
  • агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳалар, шунингдек, инвестицион лойиҳалар доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат бошқаруви органларига ҳамда бошқа ташкилотларга ёрдам кўрсатиш.
X
CAPTCHA
This question is for testing whether or not you are a human visitor and to prevent automated spam submissions.
Image CAPTCHA
Enter the characters shown in the image.